| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
байтулмолдан ўғирлаган одамнинг ҳам қўли кесилмайди. Ибн Можа ибн Аббосдан ривоят қилишича, беш киши шерик бўлиб олинган қуллардан бири шу беш кишидан бирининг нарсасини ўғирлабди. Бу нарса Пайғамбар с.а.в.га кўтарилган экан, унинг қўлини кесмасдан:
«مَالُ اللَّهِ سَرَقَ بَعْضُهُ بَعْضًا»
«Оллоҳнинг моллари бири-бирини ўғирлабди», дебдилар. Ибн Масъуд Умар р.а.дан байтулмолдан ўғирлаган одам ҳақида сўраганида, у киши:
«أَرْسِلْهُ فَمَا مِنْ أَحَدِ إلاَّ وَ لَهُ فِي هذا الْمالِ حَقٌّ»
«Уни қўйиб юбор, чунки бу молда ҳамманинг ҳам ҳаққи бор», деганлар. Шаъбий Алий р.а.дан ривоят қилишича, у киши шундай деганлар:
«لَيْسَ عَلى مَنْ سَرَقَ مِنْ بَيْتِ الْمالِ قَطْعٌ»
«Байтулмолдан ўғирлаган одамнинг қўли кесилмайди». Умумий мулкка алоқадор нарсалар байтулмол жумласидандир. Чунки унда ҳам ўғрининг ҳаққи бўлиши мумкин. Хоҳ бу нефт каби молнинг ўзи умумий мулк бўлсин, хоҳ электр ва сув каби умумий мулкка айланган нарса бўлсин, шубҳа борлиги туфайли улардан ўғирлаганнинг қўли кесилмайди, лекин таъзири бериб қўйилади. Эр-хотин бир-биридан ўғирласа ҳам қўл кесилмайди. Чунки уларнинг бири йўқлигида иккинчиси ундан ишлатиши мумкин. Шу шубҳага биноан қўл кесилмайди. Хуллас, қайси бир молда олиниши мумкин, деган шубҳа бўлса, қўл кесилмайди. Чунки шубҳали ҳадлар бекор қилинади.
Олтинчи шарт: Ўғри балоғатга етган ақлли, мусулмон ёки зиммий бўлишидан қатъий назар исломий ҳукмларга риоя қиладиган бўлиши керак. Агар ёш бола ёки жинни бўлса, унинг қўли кесилмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثٍ: النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ الصَِّبيِّ حَتَّى يَبْلُغَ, وَعَنِ الْمُبْتَلَى حَتَّى يَعْقِلَ»
«Уч кишидан қалам кўтарилгандир: уйқудаги одамдан - уйғонгунига қадар; гўдакдан - балоғатга етгунига қадар; ақлини йўқотгандан - ақлини топгунига қадар». Қалам кўтарилди дегани, шаръан мукаллаф эмас, деган маънодадир.
71-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|